Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирусга қарши ғайриоддий вакцина яратилди
Қайд этилишича, вакцинанинг битта дозаси юқори ва қуйи нафас йўлларида кўп миқдорда антитаналар ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.

Фото: Global Look Press/Sven Hoppe/dpa
АҚШда бир гуруҳ тадқиқотчилар коронавирусга қарши бурун орқали киритиладиган вакцина яратишди, деб ёзмоқда Cell журнали.
Вакцина бурун орқали организмга киритилганидан сўнг инфекция билан курашишни бошлайди. уни Сент-Луисдаги Вашингтон университети тиббиёт мактаби олимлари ихтиро қилди.
Нашрнинг ёзишича, вакцинанинг битта дозаси юқори ва қуйи нафас йўлларида кўп миқдорда антитаналар ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.
Олимларнинг таъкидлашича, препарат инфекциянинг юқиш хавфини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради ва пандемиянинг тарқалиш тезлигини пасайтиради.
Вакцина ҳозирча фақат сичқонларда синовдан ўтказилган.
Мавзуга оид

21:40 / 30.04.2025
Ҳуснбузарларга қарши биринчи вакцинанинг клиник синовлари бошланди

16:00 / 04.02.2025
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди

16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди

16:51 / 25.11.2024