Фан-техника | 15:00 / 24.08.2020
44097
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Mobiuz яна бир Интернет-тарифни ишга туширди 

Фото: Mobiuz

Mobiuz'нинг "Gap Yo‘q Pro» тариф режаси 17 000 МБ, тунги 8 000 МБ ва бир қатор қулайликларни ўз ичига олган. 
 
Mobiuz мобил оператори мижозларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мобил интернетнинг кенг имкониятларидан фойдаланишга кўмак берувчи маҳсулотларни жорий қилмоқда. Бундан икки ой аввал «Gap Yo‘q» Интернет-тарифи ишга туширилган эди. Қисқа муддат ичида у абонентларнинг энг ёқимли тарифларидан бирига айланди. Бундай муваффақият ва мижозларнинг кўплаб ижобий фикрлари компания маркетологларини яна бир қизиқ маҳсулот ишлаб чиқишга илҳомлантирди. 
  
Янги «Gap Yo‘q Pro» тариф режаси аввалги тариф билан узвий боғлиқ. У ҳар қандай тарзда фойдаланса бўладиган 17 000 МБ, тунги 8 000 МБни ўз ичига олган. Тариф режасининг абонент тўлови – ойига 75 минг сўм. 
 
Хусусан, «Gap Yo‘q Pro» тариф режаси бўйича эрталаб 8:00 дан кечки 23:59 гача кундузги, тунги 00:00 дан 7:59 гача эса тунги трафик сарфланади. Тунги 8 000 МБ якунлангандан кейин эса 17 000 МБнинг қолдиғини хоҳлаган пайтда ишлатиш мумкин. 
 
«Gap Yo‘q» тариф режаси каби «Gap Yo‘q Pro»да қўнғироқлар, SMS-хабарлар ва лимитдан ошган Интернет-трафик учун қулай нархлар амал қилмоқда. Ўзбекистон бўйича чиқувчи қўнғироқнинг 1 дақиқаси, 1 та SMS ва 1 МБ (тариф режаси бўйича МБ якунлангандан кейин) 12 сўмни ташкил қилади. 
 
Mobiuz'нинг бу йили ишга туширилаётган барча янги тариф режалари ойнинг биринчи санасига боғланмаган. Шу жумладан, «Gap Yo‘q Pro» тарифига уланган ёки ўтилган кунига қараб абонент тўлови белгиланади, унга киритилган МБ ҳам тўлалигича тақдим этилади. Келаси абонент тўлови қачон ечиб олинишини эса *001# USSD-сўрови орқали билиб олиш мумкин.  
 
Агар абонент тўлови ечиб олинадиган куни рақамда етарлича маблағ бўлмаса, «Gap Yo‘q Pro» автоматик равишда кунлик тартибга ўтади – кунига 3 750 сўмга абонент 567 МБ + тунги 267 МБга эга бўлади. 
 
- Mobiuz'нинг «Gap Yo‘q» тарифлари алоҳида маҳсулотлар қаторидан жой олмоқда. Ушбу тарифлар ёшлар ва интернетдан фаол фойдаланадиган аҳоли учун мўлжалланган. Ахир мобил интернет – кунлик вазифаларни бажариш ва онлайн ҳаётдан баҳраманд бўлиш учун зарур воситадир. «Gap Yo‘q Pro» амалдаги ва янги абонентларимизнинг кўнгилларидан жой олишидан умид қилиб қоламиз, - дейди Mobiuz'нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев. 
 
Mobiuz маҳсулот ва хизматлари ҳақидаги батафсил маълумотни www.mobi.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид