Чехия президенти қўлини синдириб олгани сабабли шифохонага ётқизилди
Чехия президенти Милош Земан қўлини синдириб олгани сабабли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Земаннинг матбуот котибига таяниб Novinky.cz нашри хабар берди.
Таъкидланишича, воқеа 25 август оқшомида юз берган. Земан телевизорда янгиликларни кўриб, улар тугагандан кейин ўрнидан туриш вақтида ҳассаси ёки қўриқчилар ёрдамидан фойдаланмаган. Натижада у қоқилиб кетиб, ўнг қўлини синдириб олган.
Овчачекнинг айтишича, Земаннинг ҳаёти хавф остида эмас. “Президент ўз оиласи ва ҳамкасблари билан гаплашиб турипти”, деб қўшимча қилган Земаннинг матбуот котиби.
Таъкидланишича, Чехия президенти Прагадаги марказий ҳарбий госпиталга олиб борилган. Унда жарроҳлик операцияси ўтказилган.
Нашрнинг маълум қилишича, 75 ёшли Земан анчадан бери оёқларининг невропатиясидан шикоят қилиб келган. Айнан шу муаммо унинг йиқилишига сабаб бўлган. “Президент дастури унинг аҳволига қараб мослаштирилади”, деб таъкидлаб ўтган матбуот котиби.
Аввалроқ Земан эшитишдаги муаммолар ва паст қон босимидан шикоят қилган.
Милош Земан 2013 йилдан бери Чехия президенти лавозимини эгаллаб келади. У 2018 йилда ушбу лавозимга қайта сайланган. Земан 1990-йиллар охири ва 2000-йиллар бошида бош вазир сифатида фаолият юритган. 2003 йилдаги президент сайловларида муваффақиятсиз иштирок этгач, 7 йилга сиёсатдан кетган. 2010 йилда ўз партияси раиси бўлган, бироқ шу йилиёқ партия парламентга ўта олмагани сабабли ушбу лавозимни тарк этган.
Мавзуга оид
23:54 / 19.11.2024
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади
15:30 / 24.10.2024
Чехия бош вазири: Украина учун снарядлар сотиб олиш режага мувофиқ кетяпти
16:00 / 18.10.2024
Чехия Украина учун ўқ-дориларни сотиб олишни давом эттиради
13:52 / 02.10.2024