Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик университет харажатлари тўғрисидаги маълумотларни очиқлади
Тошкент давлат юридик университети жорий йилдан бошлаб жамоатчиликка университетнинг молиявий фаолияти тўғрисидаги маълумотларни очиқ ва шаффоф эълон қилиб боришни йўлга қўйди.
Маълум қилинишича, 2019 молиявий йилида университет даромадлари 79 323,7 млн сўмни, харжатлари 72 502,2 млн сўмни, соф фойда 6 821,5 млн сўмни ташкил этган.
Даромадларнинг асосий қисми ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган бўлиб, 67 729,2 млн сўмни (жами даромадларнинг 85,4 фоизи)ни ташкил қилди. Шу жумладан, табақалаштирилган тўлов контракт шаклидан 36 608,6 млн сўм олинган.
Энг катта харажатлар иш ҳақи, унга тенглаштирилган тўловлар, нафақалар ҳамда иш ҳақидан ажратма (ягона ижтимоий тўлов)га сарфланган бўлиб, булар 42 086,1 млн сўмни (умумий харажатнинг 58 фоизи) ташкил этган. Шу ўринда қайд этиш керакки, ҳисобот даврида ходимларнинг ўртача бир ойлик иш ҳақи миқдори 6 333,0 минг сўмга тенг бўлган.
Шу билан бирга, талабалар учун стипендия тўловларига 10 816,5 млн сўм (умумий харажатнинг 14,9 фоизи), коммунал харажатлар, сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш, ижара учун 3 569,9 млн сўм (умумий харажатнинг 4,9 фоизи) сарфланган. Товар ва хизматлар ҳамда асосий воситаларга ҳисобланган эскиришларга 6 375,7 млн сўм (умумий харажатнинг 8,9 фоизи), хизмат сафарлари учун 714,2 млн сўм (умумий харажатнинг1,0 фоизи) ва бошқа харажатларга 8 939,8 млн сўм (умумий харажатнинг 12,3 фоизи) харжланди.
Адлия вазирлиги томонидан ўз навбатида ТДЮУнинг бюджет харажатлари доимий равишда назорат қилиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев молиявий шаффофликни таъминлаш учун ҳар бир олий таълим муассасасининг даромад ва харажатлари очиқ эълон қилиб борилиши лозимлигини айтган эди.



Мавзуга оид
07:43 / 14.04.2022
Архитектура ёдгорлиги бўлган Юридик университет биносида ўзбошимчалик билан деворлар тешилгани аниқланди
18:07 / 10.12.2021
Акбар Тошқулов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди
13:14 / 30.10.2021
Юридик университетга ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади
09:17 / 18.08.2021