Ўзбекистон | 14:55 / 04.09.2020
44839
1 дақиқада ўқилади

Ўқув йили бошида айрим фанлар ўтилмайди. Вазирлик тегишли тавсия билан чиқди

Халқ таълими вазирлиги ўқув йили бошида ўтилиши вақтинчалик тавсия этилмайдиган фанлар рўйхатини маълум қилди.

Қайд этилишича, бунда ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ортиқча мулоқот қилишларининг олдини олиш мақсад қилинган.

Ушбу фанлар: 

  • жисмоний тарбия; 
  • чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик;  
  • мусиқа маданияти; 
  • тасвирий санъат ва чизмачилик; 
  • технология; 
  • тарбия фанлари.

Ушбу фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали ўзлаштириб борилади. 

Таъкидланишича, мазкур фанлардан дарс бераётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи тўлиқ сақлаб қолинади ва улар мактабдаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга жалб этилади.

Аввалроқ, пандемия шароитига мослаштирилган намунавий дарс жадвали ишлаб чиқилгани хабар берилганди. 

Мавзуга оид