Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Формула-1”нинг Renault жамоаси ўз номини ўзгартиради
“Формула-1” пойгаларида иштирок этувчи Renault жамоаси кейинги мавсумдан номини ўзгартириб, Alpine деб номланади. Бу ҳақда Renault Group сайтида маълум қилинган.
Бундан ташқари, жамоа ранглари ҳам ўзгаради. Жамоанинг ҳозирги қора-сариқ ранглари ўрнини оқ ва қизил элементларга эга кўк ранг эгаллайди. Бу Франция байроғига ишора бўлади.
“Alpine кучли ва ёрқин бренд. Француз мукаммаллиги рамзи ҳисобланган Alpine’ни дунёдаги энг нуфузли автомобил пойгаларида тақдим қилиб, “Формула-1”даги курашни давом эттирамиз. Alpine “Формула-1”га ўз қадриятлари – башанглик, ихтирочилик ва жасурликни қўшади”, деб айтган Renault Group бош директори Лука Де Мео.
Кейинги мавсумда жамоанинг пойгачилари француз Эстебан Окон ва “Формула-1”нинг икки карра чемпиони Фернандо Алонсо бўлади.
Alpine 1978 йилдан бери Renault Group француз компанияси бўлими ҳисобланиб, пойга ва спорт автомобиллари ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
17:22 / 25.05.2025
Шумахернинг Ferrariʼси аукцион орқали 18 млн доллардан қимматроққа сотилди
17:07 / 25.11.2024
Ферстаппен қаторасига тўртинчи марта «Формула-1» пойгалари чемпиони бўлди
23:50 / 07.10.2023
Ферстаппен қаторасига учинчи марта Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди
11:13 / 21.11.2022