Жаҳон | 21:31 / 07.09.2020
16852
1 дақиқада ўқилади

АҚШда 22 йил аввал ўлган от клонлаштирилди

АҚШда олимлар 22 йил аввал ўлган Пржевальский зотидаги отни клонлаштиришди. Бу ҳақда ҳайвонларнинг генетик маълумотларини сақлаш ва тиклашга ихтисолашган Revive & Restore компанияси маълум қилган. 

Фото: reviverestore.org/projects/przewalskis-horse

Курт деб номланган тойчоқ 6 августда Сан-Диегодаги ҳайвонот боғида дунёга келган. У генетик олим Курт Бениршке шарафига шундай аталган.

Revive & Restore компанияси ViaGen билан биргаликда гени 1980 йилда музлатилган от генини тиклаган. Гени музлатилган от Британияда 1975 йилда туғилган. Сўнгра у 1978 йилда АҚШга олиб келинган ва у ерда 1988 йилгача яшаган.

Америкалик биолог Бен Новакнинг таъкидлашича, бу Пржевальский отининг охирги 17 йилда биринчи муваффақиятли клонлаштирилиши ҳисобланади. 

Мавзуга оид