Баҳодир Юсупалиев: «Сентябрь ойида Россияга авиақатновлар тикланиши мумкин»
Ўзбекистон сентябрь ойида Россияга авиақатновларни тиклаши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев «Коммерсантъ» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг маълум қилишича, сентябрь ойидан Россия билан авиақатновлар тикланиши мумкин.
«Россияга авиақатновлар сентябрь ойида тикланиши ҳам мумкин. Аммо, шуни тушуниш керакки, биз 15 майдан бошлаб карантинни икки ой давомида ушлаб турдик, кейин у енгиллаштирилди, натижада касалликнинг кескин ўсиши қайд этилди ва 15 августга қадар яна навбатдаги карантинни жорий этишга мажбур бўлдик.
15 августдан бошлаб у бироз енгиллаштирилди ва 5 сентябрдан бошлаб янги енгилликлар жорий қилинди. Биз, барча мамлакатлар сингари, мактаблар, мактабгача таълим муассасаларини очяпмиз. Энди республикадаги вазиятни баҳолаш учун вақт керак. Агар касалланиш ҳолатлари камайса, бу авиақатновни тиклаш учун шароит яратади», - деди у.
Аввалроқ, Транспорт вазирлиги Россия шаҳарларига авиақатновларни тиклаш борасида музокаралар давом этаётганини маълум қилганди.
Билдирилишича, нафақат Россия, балки Қирғизистон каби мунтазам парвозлар кўп бўладиган бошқа давлатлар билан ҳам музокаралар кетмоқда.
Бундан олдин, Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистон коронавирусга қарши Россия вакциналарини сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқаётганини билдирганди.
Мавзуга оид
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024