Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд туманида 7 ёшли бола ЙТҲ натижасида вафот этди
ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 15:00ларда, Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи маҳаллий, ички автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ш.М. “Ласетти” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2013 йилда туғилган С.С.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда, вояга етмаган, 7 ёшли С.С. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ота-оналардан фарзандларига эътиборли бўлишларини, вояга етмаган фарзандларини автомобиль йўлларида ёлғиз ҳаракатланишига йўл қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025