Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман: Одил Аҳмедов - «Тяньцзинь Тэда» футболчиси
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойнинг «Тяньцзинь Тэда» футболчисига айланди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.
«Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган бўлди.
Ҳамюртимиз Хитой Суперлигасининг бошқа бир жамоаси «Тяньцзинь Тэда» билан келишувга эришган», - дея ёзилади хабарда.
Одил Аҳмедов шанхайликлар сафида 2017 йилдан буён ҳозиргача 98та учрашувда майдонга тушиб, 10та голга муаллифлик қилган, Хитой Суперлигаси чемпионлиги ва Суперкубоги ғолибига айланганди.
Ўзбекистонлик 32 ёшли футболчи Хитой Суперлигаси 10-тури доирасидаги «Шанхай СИПГ» клубининг «Циндао» билан ўтадиган 10 сентябрь кунги баҳсидан сўнг «Тяньцзинь Тэда» сафига бориб қўшилади.
Маълумот учун, «Тяньцзинь Тэда» клубини Жанубий Корея миллий жамоаси собиқ бош мураббийи германиялик Ули Штилике бошқармоқда.
Эслатиб ўтамиз, яримҳимоячимиз «Шанхай СИПГ» клуби сафидаги сўнгги тур ўйинида майдонга тушмаган ва натижада клуби мавсумдаги илк мағлубиятни қарши олганди. Шанхайликлар Хитой Суперлигаси 9-туридан кейин 8 жамоа жой олган «В» гуруҳида 20 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Тяньцзинь Тэда» эса шу гуруҳда охирги – 8-ўринни эгаллаб турибди. Бу клуб мавсумдаги 9 ўйинда фақат битта дуранг ва 8та мағлубият қайд этиб, 1 очко тўплаган.
Мавзуга оид
11:56 / 20.12.2021
«Энди менинг биринчи мухлисим йўқ». Одил Аҳмедов фаолиятини якунлагани сабаби ва энди нима иш қилишини айтди
23:05 / 18.12.2021
«Одил – Биродар Абдураимов, Миржалол Қосимов каби ўзбек футболи тарихидан жой олди». Абдусалом Азизов Аҳмедовга «олтин бутса» топширди
19:24 / 18.12.2021
«Пахтакор» 25-рақамли либосини Одил Аҳмедовга абадий топширди
19:01 / 18.12.2021