Жаҳон | 20:16 / 10.09.2020
15214
1 дақиқада ўқилади

Ҳусийчилар Саудия Арабистони пойтахтига зарба берди

Яманлик ҳусийчилар Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга зарба берди. Жангариларнинг таъкидлашича, улар шаҳардаги “муҳим объект”ни нишонга олишга муваффақ бўлишган. 

Фото: AP

Ҳужум 3та Samad3 дрони ва Dul-Faqqar баллистик ракетаси ёрдамида амалга оширилган. Ҳусийчилар гап айнан қандай объект ҳақида кетаётганига аниқлик киритишмаган, подшоҳлик вакиллари эса бу борада ҳозирча ҳеч қандай изоҳ беришмаган.

Ҳусийчилар расмий вакили Яҳё Сариянинг таъкидлашича, Ар-Риёдга қарши амалга оширилган ҳужумлар ҳусийчиларнинг Саудия Арабистонининг мунтазам ҳужумлари ва Яманнинг қамал қилинишига жавоби ҳисобланади.

Яманда ҳусийчилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги ихтилоф 2014 йилдан бери давом этиб келади. Бу ихтилофда ҳусийларни Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” қўллаб-қувватлаши тахмин қилинади, Яман ҳукумат кучларига эса Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция кўмак кўрсатади.  

Мавзуга оид