Жамият | 16:00 / 10.09.2020
5757
6 дақиқада ўқилади
Реклама

LG'нинг виртуал кўргазмаси виртуал олқишлар учун очилмоқда

IFA интерактив стендида уйғун, ақлли уй концепцияси намойиш этилди.

Жорий йил IFA кўргазмасида LG Electronics (LG) компанияси кўп вақтларини ўз уйлари ва хонадонларида ўтказаётган оилалар, инсонлар учун максимал даражадаги қулайлик ва шинамликни таъминлаш учун идеал уй ҳақидаги тасаввурларини баҳам кўрмоқда. Сентябрь ойи давомида LG илк виртуал кўргазма орқали компаниянинг уйдаги турмуш тарзини янада сокин, ёрқин ва самаралироқ қилишига боғлиқ реал ҳаётдан сценарийлар ва ажойиб намойишлардан фойдаланган ҳолда иштирокчиларга янги, мисли кўринмаган таассуротларга эга бўлишга таклиф этади.

«LG дунёсини аввал бўлмагандек қайтадан кашф этинг» мавзуси доирасида Messe Berlin (маҳаллий вақт ва об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда) кўргазма комплексидаги №18 залининг реалистик визуал дизайни меҳмонларга агар улар чиндан ҳам Берлинда бўлганларида ўзларининг шахсий, хавфсиз ва қулай уйлардан чиқмасдан компаниянинг янги инновацияларини ўрганиш имкониятини беради. LG онлайн-кўргазмасига ташриф буюриш чоғида иштирокчилар виртуал гид ёрдамида экскурсион турдан завқ олишлари ёки мустақил тарзда мини-карта орқали виртуал стендлар бўйлаб қандай ҳаракатланишни тушунтирувчи йўриқнома билан танишишлари мумкин. Меҳмонлар танланган қурилмани босиш орқали унинг ҳаракатини томоша қилиш ёки техник хусусиятлари ва функцияларини ўрганиш имконига эга бўлишади.

Виртуал кўргазма одамлар экспонатларни ҳудди ўйиндаги каби эркин ўрганишлари мумкин бўлган қизиқарли интерактив тадбир каби ўйлаб чиқилган.  Бунга Кореянинг Unity Technologies офиси билан ҳамкорлик ҳамда реал вақт режимида (RT3D) интерактив 3D-контентлар яратиш ҳамда бошқариш бўйича жаҳоннинг етакчи платформаси ҳисобланган видео-ўйинлар ишлаб чиқарувчи компания – Unity ўйин двигателидан фойдаланиш орқали эришилди. Мазкур ўйин механизми мобил телефонлар, планшетлар, шахсий компьютерлар, консолларда, шунингдек, виртуал ва кенгайтирилган реаллик қурилмаларида реал вақт режимида интерактив 2D- ва 3D-контентни яратиш, ишга тушириш ҳамда монетизация қилиш учун дастурий ечимларнинг тўлиқ тўпламини ўз ичига олади.

Виртуал кўргазмада жорий йил бошида Лас-Вегасдаги CES кўргазмасида меҳмонлар қалбини забт этишга улгурган LG OLED такрорланмас тасвир сифатини намойиш этувчи ҳамда ноюб шаклларни ўзида акс эттириш қобилиятига эга кўплаб мослашувчан экранни намойиш этувчи OLED New Wave инсталляцияси ўзига хос ўрин эгаллади. Иштирокчилар LG OLED телевизорининг бетакрор тасвири ҳамда овоз кучи туфайли уй кинотеатри зонасида LG кўнгилочар дастурларидан баҳраманд бўлишлари ёки ўйинлар учун махсус зонасида идеал ўйин муҳитига шўнғишлари мумкин. Виртуал спорт-бар спорт контентларини томоша қилиш учун оптималлаштирилган, лайфстайл зона эса меҳмонларни фон суратлар ва галереядан тортиб видео-роликларгача – OLED туфайли реалликка айланувчи дунё имкониятларидан завқ олишга таклиф этади.

OLED телевизорларининг  4S: аниқлик, тезлик, силлиқлик ва нозиклик каби асосий хусусиятлари туфайли иштирокчилар уй кинотеатрида видео томоша қилиш орқали унитилмас таассуротлар олишади. Виртуал технологиялар меҳмонларга таққослаш учун юлдузли туннинг батафсил кадрларидан фойдаланган ҳолда LG ўз-ўзини ёритувчи дисплейларини одатий – LCD ёритгичли суюқ-кристалл телевизорлари билан солиштириш имконини беради. Кўргазма иштирокчилари шунингдек, Meridian Audio технологиялари асосида яратилган компаниянинг замонавий товуш панели ҳамда динамикасининг чуқур, уч ўлчамли овозидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

LG'нинг турли хил ақлли маиший техника моделлари жамланмаси ва комплекс хизматлар билан еттита ихтисослашган зонада танишиш мумкин. «Ўз турмушингиз ва уйингизни янгичасига қайтадан яратинг» бўлинмаси учта зона: «Саломатлик», «Гигиена» ва «Қулайлик» бўйлаб ташкил этилмоқда ва улар технология ёрдамида уйни қандай қилиб янада қулайроқ ҳамда гигиенияга жавоб берадиган қилиш мумкинлигини намойиш этади. LG технологиялари истеъмолчиларга масъулиятли ва индивидуал хизматни тақдим этган ҳолда биз нафас олаётган ҳавони яхшилаши, кийимларни парваришлаш ва таомларни сақлаш учун оптимал гигиеник шароитларни яратиши ҳамда янада соғломроқ ва қулай ошхона ҳаёти учун керакли заруриятларни яратиши исботланган.

LG'нинг AI Connect Air Care режимидаги намойиши вақтида меҳмонлар уйда узоқ вақт давомида қолишни сезиларли даражада енгиллаштирувчи бир вақтнинг ўзида интернетга уланган бир неча қурилмалардан фойдаланиш қулайлиги билан танишишади. Кир ювиш бўлинмасида иштирокчилар LG кир ювиш машиналарининг янги моделлари, жумладан, LG WashTower – тозалашнинг оптимал самарадорлигини таъминловчи сунъий интеллект технологияси билан яқинроқ танишишлари мумкин.

Кириш қисми ва овқатланиш зоналари  кўргазма қатнашчилари LG ақлли техникаси ёрдамида идеал ошпазлик намуналарини яратиш учун дўконларда озиқ-овқат маҳсулотларини сканердан ўтказиб кўришлари мумкин бўлган жойдир. Бундан ташқари, AI Connect Cooking Mode режими эса таом тайёрлаш жараёнини осонлаштиради ва режалаштириш ҳамда ўйлаш учун сарфланадиган вақтни тежайди.

Шунингдек, иштирокчилар Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматларининг кенгайтирилган турларидан – яъни, LG техникаси имкон қадар узоқ вақт ишлаши учун истеъмолчиларни юзага келиши мумкин бўлган муаммолар тўғрисида аввалроқ огоҳлантирувчи, керак бўлганида таъмирлашни тезлаштирувчи ҳамда фойдаланиш бўйича фойдали техник тавсиялар берувчи сунъий интеллект функцияси ёрдамида хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Кўргазма иштирокчиларига  www.lg.com/exhibition ҳаволаси орқали LG'нинг IFA'даги намойишини тўлиқ виртуал гўзаллиги билан томоша қилиш ёки Android ёки iOS қурилмаларига LG Virtual Studio интерактив мобил иловасини юклаш тавсия этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид