Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цемент ва ойна монопол маҳсулот турлари қаторидан чиқарилади
Ўзбекистонда цемент ва ойна ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар сони оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича 2020-2021 йиллардаги амалий ҳаракатлар режаси”да айтилган.
Қайд этилишича, қурилиш материаллари саноатида геология-қидирув ишлари, маҳаллий хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш асосида хом ашё базасини кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, цемент ва ойна ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар сони ва қувватини сезиларли даражада ошириш орқали, ушбу турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни демонополизация қилиш ва келгусида цемент ва ойнани монопол маҳсулот турлари қаторидан чиқариш кўзда тутилган.
Соҳадаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ орқали хорижий банкларнинг 175 миллион долларлик узоқ муддатли кредит линиялари жалб қилинади.
Аввалроқ, импорт қилинаётган тайёр электротехника маҳсулотларига утилизация йиғими жорий этилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:14 / 11.07.2024
Цемент ишлаб чиқарувчилар арзон цемент сотаётган Андижондаги завод устидан шикоят қилди
15:41 / 18.03.2024
Тошкент вилоятида сифати кафолатланмаган 12 млрд сўмлик цемент аниқланди
07:04 / 19.01.2024
Цемент заводларидан чиқаётган чангни камайтириш учун қурилмалар ўрнатилди
13:05 / 18.01.2024