Ўзбекистон | 10:07 / 13.09.2020
25684
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 47 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 192 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 47 минг 42тага етгани, айни вақтда шифохоналарда даволанаётганлар сони (актив кейс) 3 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

«Янги касалланиш ҳолатларининг 96 нафари Тошкент шаҳрида, 51 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 8 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 83 ёшли Б.Р. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 74 ёшли Х.З. (аёл) коронавирусга чалинган бемор вафот этди ва жами қурбонлар сони 388тага етди.

Шу вақтгача 43 минг 511 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3 143 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Мавзуга оид