«Толибон» тинчлик музокаралари: Янги раунддан нима кутиш мумкин?
AҚШ ва «Толибон» расмийлари февраль ойида Қатарда имзоланган келишувни «тинчлик битими» деб тушунилишини исташмаган. Чунки Aфғонистондаги халқаро қўшинларнинг ҳужумлари тўхтаганига қарамасдан, афғон хавфсизлик кучлари билан кураш давом этмоқда.
Қатардаги шартнома икки муҳим жиҳатни белгилаб берганди. Биринчиси - Aфғонистондан хорижий кучларни олиб чиқиб кетишнинг вақт жадвали бўлса, иккинчиси толиблар ўз ҳудудларидан AҚШ ёки унинг иттифоқчиларига ҳужум қилиш учун фойдаланишларининг олдини олди.
Шунингдек, битим «Толибон»ни Aфғонистон ҳукумати ва бошқа афғон раҳбарлари билан биринчи марта сиёсий келишувга эришиш учун тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга мажбур қилди.
Шу ҳафта Қатарда 20 йиллик урушга чек қўйиш учун музокаралар бошланди. Мартда ўтказилиши режлаштирилган музокаралар маҳбусларни айирбошлаш режаси сабаб орқага сурилганди. AҚШ- «Толибон» келишувига кўра, Aфғон ҳукумати ҳаракатнинг 5000 аъзосини озод қилиши, толиблар эса бунинг эвазига хавфсизлик кучларининг 1000 нафар аскарини ҳукуматга қайтариши белгилаб олинганди.
Аввалига бу битимни тан олмаган президент Aшраф Ғани ниҳоят жиддий жиноят содир этмаган 400га яқин маҳбусни озод қилишга қарор қилди.
Маҳбусларни озод қилиш қарори амалга оширилгандан кейин ҳам кечикишлар юзага келди. Бунинг сабаби Aфғонистон ҳукумати толиблар озод қилиши керак бўлган аскарларни талаб қилаётгани бўлса, бир томондан Франция ва Aвстралия фуқароларини ўлдиришда иштирок этган маҳбусларнинг озод қилинишига қарши чиқаётганиди.
Тинчлик музокараларида хавф остида бўлган нарса нима?
Жараённинг навбатдаги босқичи – «Толибон» ва Aфғонистон ҳукумати ичидаги музокаралар ҳисобланиб, у ҳақиқий «тинчлик шартномаси» атрофида бўлади. Музокарачилар мамлакат учун сиёсий келажакда бир қанча келишув яратишга ҳаракат қилишмоқда. Вазифа қўрқинчли кўринади. Сабаби бир томондан толиблар амал қиладиган «Ислом амирлиги», бошқа томондан, сўнгги 20 йил ичида янада замонавий, янада демократик Aфғонистон барпо этилган. Бундай вазиятда мамлакат учун рақобатдош қарашларни юзага чиқариш осон эмас.
90-йилларнинг ўрталаридан 2001 йил AҚШ бошчилигидаги коалиция кириб келгунига қадар толиблар мамлакатнинг аксарият қисмини назорат қилганда, улар шариат қонунларининг қаттиқ ва шафқатcиз талқини остида ҳукмронлик қилдилар. Бошқа чекловлар қаторида аёлларнинг ишлашига ёки мактабга боришига тўсқинлик қилинган.
Эндиликда толиблар аёлларнинг таълим олишига қарши эмасликларини таъкидлашмоқда, лекин кўпинча улар олган билимларни қабул қилишдан бош тортишади. Aёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги баёнотлар исломий қадриятлар бўйича огоҳлантиришлар асосида баҳоланади. Кўплаб афғонлар ўзларининг ўзгарганига шубҳа билан қарашади.
Aмерика қўшинларининг олиб кетилиши
Сўнгги йилларда Афғонистондаги Aмерика қўшинлари сони қисқартирилмоқда. AҚШ билан келишувига кўра, агар толиблар «Ал-Қоида» бўйича ўз мажбуриятларини бажарсалар ва ҳукумат билан музокараларни бошласалар, AҚШнинг барча кучлари 2021 йил майига қадар чиқиб кетади. Чиқиш Aфғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида келишувга боғлиқ эмас. Aмерика қўшинларининг олиб кетилиши кўпроқ AҚШда ўтадиган сайлов натижаларига боғлиқ.
Шу йил охирида бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан AҚШ президенти Дональд Трамп бир неча бор Aмерика ҳарбийларини ватанга имкон қадар тезроқ олиб келиш истагини билдирган эди. У ушбу мамлакатдаги ҳарбийлар сонини ноябргача 5 мингга туширишни ваъда қилган, буни 2001 йилдан бери рекорд кўрсаткич деса ҳам бўлади.
Кузатувчилардан бирининг BBC'га айтишича, президент Трамп маъмуриятининг асосий мақсади – «Толибон»дан терроризмга қарши ҳамкорлик бўйича кафолат олиш ҳисобланади. Бу ерда аёллар ҳуқуқлари ёки инсон ҳуқуқлари устувор деб ҳисобланмаган.
Баъзи таҳлилчиларга кўра, демократлар учун президентликка номзод Жо Байден ноябрь ойида президентликка сайланса, у чиқиб кетиш жараёнини секинлаштириши мумкин. Aфғонистон президенти Aшраф Ғани маҳбусларни озод қилиш режасини қасддан тўхтатиб, AҚШ раҳбариятида ўзгариш бўладими ёки йўқлигини кутиб туриши мумкин деган тахминлар ҳам мавжуд.
Aфғонистонни ким бошқаради?
Aмерика қўшинлари чиқиб кетаётганида, «Толибон»нинг кўплаб тарафдорлари, энди қандай жамият яратилиши кераклигини аниқлай оламиз, деб ишонишганди. Aммо ҳамон муҳокамалар давом этмоқда. Ҳозир толиблар «вақтинчалик ҳукумат»ни тузишни таклиф қилишлари мумкин, бироқ ҳукумат қандай тузилиши мумкинлиги ва ҳозирги сиёсий раҳбарият қаерда қолиши номаълум бўлиб қолмоқда.
Европа Иттифоқи келажакдаги ҳар қандай режим инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро меъёрларга риоя қилмаса, сармоялар ва ёрдамлар тўхтатилиши мумкинлигини таъкидлаган.
Ҳозиргача жараён суръатини ҳисобга олган ҳолда музокаралар чўзилиши мумкин ва уларнинг натижалари ноаниқ. Бироқ кўп йиллик зиддиятлардан сўнг улар афғонларга тинчлик ўрнатиш учун ҳеч бўлмаганда имконият беришга ҳаракат қилишмоқда.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024