Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг янада пасайиши кутилмоқда - ОТБ ҳисоботи
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан эълон қилинган янги ҳисоботга кўра, COVID-19 пандемияси, талабнинг сустлиги, саноат ишлаб чиқариши ва хизматлар соҳасидаги пасайиш натижасида бу йил Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишнинг янада пасайиши кутилмоқда.
ОТБнинг етакчи йиллик иқтисодий нашри бўлмиш Asian Development Outlook 2020’га (ADO) киритилган янги маълумотларга мувофиқ, ОТБ 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 0,5 фоиз даражасида прогноз қилмоқда ва бу июнь ойидаги 1,5 фоиз даражасидаги прогнозга нисбатан пасайишдир. Бироқ, 2021 йилда ЯИМ 6,5 фоизгача кўтарилиши кутилмоқда ва бу прогноз бу йил олдинроқ қилинган прогнозга мос келади.
- Бизнинг ҳисоботимизда бу йил ўсишнинг пасайишини тахмин қилинаётган бўлса-да, хизматлар ва саноат соҳаларида кутилаётган ўсиш натижасида 2021 йилда қайта тикланиш кутилмоқда, - дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси раҳбари Синди Малвичини. - Мамлакат пандемияни энг қисқа вақт ичида енгиши ва иқтисодиётни тиклашини таъминлаш учун биз касалликнинг ижтимоий ва иқтисодий таъсирини ва соғлиққа бўлган таъсирини камайтириш борасида Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаб, ёрдам бериб келмоқдамиз.
Банкнинг инфляция прогнозлари ўзгаришсиз қолмоқда – 2020 йилда 13 фоиз ва 2021 йилда 10 фоиз. Пандемия билан боғлиқ узилишлар 2020 йилнинг дастлабки 7 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг инфляциясини оширди, бироқ бу даврда бошқа товар ва хизматлар нархлари инфляцияси секинлашди. Шу билан бирга, олдинги йилга нисбатан Ўзбекистон сўмининг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши 2019 йилнинг биринчи ярмидаги 2,5 фоиздан бу йил 6,7 фоизгача кўтарилди.
Саёҳат чекловлари ва Россиядаги заифлик туфайли пул ўтказмаларининг қисқариши ва табиий газ ва мисга бўлган талабнинг ва нархларнинг пасайиши сабабли товарларнинг экспорти 19,7 фоизга пасайиши натижасида Ўзбекистоннинг жорий ҳисоб дефицити 2020 йилнинг биринчи ярмида ЯИМнинг 7,7 фоизига ўсди.
Таъминот занжиридаги узилишлар товарлар импортининг 14,1 фоизга қисқаришига олиб келди, қурилиш ва саноат моллари импортида сезиларли пасайиш кузатилди. Хизматлар экспорти 38,6 фоизга, импорти эса 28,4 фоизга пасайди. Экспорт ва пул ўтказмаларидаги заифлик давом этаётган шароитда банк жорий ҳисоб дефицитининг 2020 йилда ошишини ва 2021 йилда экспорт ва пул ўтказмаларининг тикланиши натижасида қисқаришини прогноз қилмоқда.
Мавзуга оид
08:52 / 12.05.2025
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади
21:50 / 30.04.2025