Жаҳон | 22:24 / 17.09.2020
4780
1 дақиқада ўқилади

Уҳан пандемия бошидан бери биринчи халқаро авиарейсни қабул қилди

Коронавирус пандемияси тарқалиши маркази бўлган Хитойнинг Уҳан шаҳри пандемия сабабли 7 ойлик тўхташдан кейин биринчи халқаро авиарейсни қабул қилди. 

Фото: EPA-EFE

Жанубий Кореянинг T'Way Airlines авиакомпаниясининг Сеул – Уҳан рейсини бажарган самолёти Тяньхэ халқаро аэропортига 16 сентябрда маҳаллий вақт билан соат 10:48да етиб келган. Самолёт шу куннинг ўзидаёқ ортига қайтган.

Таъкидланишича, эндиликда ушбу рейс ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари Boeing 737-800 самолётида амалга оширилади.

Уҳанга келган барча 60 йўловчи 14 кунлик карантиндан ўтиш учун махсус меҳмонхонага жўнатилган.

Айни вақтда Уҳан шаҳри аэропорти 73 та ички йўналиш бўйича рейсларни тиклаган. Аэропорт ҳар куни 500га яқин рейсга хизмат кўрсатади. Аэропортга ички рейслар билан келувчи йўловчилар оқими 2019 йилнинг шу давридаги кўрсаткичнинг 90 фоизи даражасида тикланган. 

Мавзуга оид