Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзгидромет» бош директори тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори тайинланди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 18 сентябрдаги ПҚ-4832-сонли қарори билан Шерзод Ҳабибуллаев Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори лавозимини эгаллади.
Шерзод Ҳабибуллаев 2017-2020 йиллар давомида «Давергеодезкадастр» қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Билдирилишича, у соҳага ахборот технологияларини жорий этиш, аҳолига хизмат кўрсатишни тезкорлик ва содда йўл билан бажариш бўйича бир қанча ишларни амалга оширди.
«Ўзгидромет» расмий сайтининг «раҳбарият» бўлимида мазкур лавозим вакант эканлиги кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, 2004 - 2017 йилларда «Ўзгидромет»га Виктор Чуб раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025