Ўзбекистон | 19:38 / 19.09.2020
32041
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятидаги бир қанча ҳокимлар пневмониядан даволанмоқда

Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов, Хонобод шаҳар ҳокими Мусахон Мамадалиев, Пахтаобод тумани ҳокими Маҳмуджон Бозоров ва Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоевлар ҳам айни пайтда пневмониядан даволанмоқда.

Kun.uz мухбири ушбу хабарга ойдинлик киритиш учун Андижон вилояти ҳокимлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилган.

Мутасаддиларнинг билдиришича, Ҳикматилло Дадахонов вилоят юқумли касалликлар шифохонасида пневмониядан даволанмоқда. Тегишли муолажаларни олиб бўлгани сабабли тез орада иш фаолиятига қайтиши кутилмоқда.

Ҳикматилло Дадахонов

Маълумот учун: Хонобод шаҳар ҳокими Мусахон Мамадалиев, Пахтаобод тумани ҳокими Маҳмуджон Бозоров ва Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоевлар ҳам айни пайтда пневмониядан даволанмоқда.

Маҳмуджон Бозоров.
Мусахон Мамадалиев.
Назиржон Ўринбоев.

Мавзуга оид