Жаҳон | 19:19 / 21.09.2020
11859
1 дақиқада ўқилади

Тихановская Беларусга қачон қайтиши мумкинлигини айтди

Президент сайловидан сўнг Беларусни тарк этган Светлана Тихановская ҳукумат ва мухолифат музокаралар бошлайдиган бўлса мамлакатга қайтишга тайёрлигини айтди.

Фото: DPA

"Музокаралар бошланганида, барча сиёсий маҳбусларни қўйиб юборишганида, фарзандларим билан хавфсизликда эканлигимни ҳис қилганимда Беларусни озод қилиш учун албатта қайтаман", - деди у.

 Тихановская Брюсселда уни қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорлик билдириш мақсадида  Европада яшайдиган тарафдорлари билан учрашди.

Беларусь президентлигига собиқ номзодни қўллаб-қувватлаш учун Европарламент биноси яқинидаги Люксембург майдонида ўнлаб кишилар тўпланди.

Аввалроқ Тихановская ЕИ ташқи ишлар вазирлари ва Европарламент раҳбари Давид Сассоли билан учрашганди.

Светлана Тихановская 9 августда бўлиб ўтган президент сайловидан сўнг хавфсизлик мақсадида Литвага ўтиб кетганди.

 

Мавзуга оид