Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндия қўшнилари билан чегараларни яна ёпмоқда
Финляндия Швеция билан чегарасини март ойида ёпган, 19 сентябрдан эса чегара очилганди.
Финляндия қўшни-давлатлар — Швеция ва Норвегия билан чегараларини ёпмоқда. Бу ҳақда мамлакат ИИВ вакили Кирси Пимея маълум қилди.
28 сентябрдан бошлаб бу мамлакатлар фуқаролари Финляндия ҳудудига кира олмайди. Бунга Швеция ва Норвегияда касалланиш ҳолатлари юқорилиги сабаб бўлган.
Финляндия Швеция билан чегарасини март ойида ёпган, 19 сентябрдан эса чегара очилганди.
8 сентябрда Финляндия ҳукумати Россия билан чегарасини очишни рад этганди.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 9,1 минг киши коронавирус юқтирган, 341 киши вафот этган.
Мавзуга оид
15:21 / 20.05.2025
Финляндия Россия активларидан даромад ҳисобига Киевга қурол етказиб беради
12:22 / 05.03.2025
Татуировка тери саратонига сабаб бўлиши мумкин
22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
23:18 / 23.11.2024