Жаҳон | 17:11 / 23.09.2020
8425
1 дақиқада ўқилади

Беларусга Польша маҳсулотлари киритилмаяпти – ОАВ

Қайд этилишича, бу "Беларусь мухолифатини қўллаб-қувватлагани учун польшаликларга берилган жазо".

Фото: РИА Новости

Польша маҳсулотлари Беларусга киритилмаяпти, деб хабар берди Польшанинг Wyborcza газетаси.

"Кечадан буён Беларусь божхонаси Польша билан чегарада мислсиз текширув ўтказмоқда. Беларусь ҳудудига Польшада ишлаб чиқарилган ҳеч қандай маҳсулотни олиб кириш мумкин эмас", - дейилади хабарда.

 Нашрнинг ёзишича, божхоначилар ўз ҳаракатларига ҳеч қандай изоҳ беришмаяпти.

Газетанинг фикрича, бу "Беларусь мухолифатини қўллаб-қувватлагани учун польшаликларга берилган жазо бўлиши керак".

"Беларусь Россия, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон билан Божхона иттифоқига киради. Чегарадаги ҳар қандай қўшимча чекловлар ушбу давлатлар томонидан ва барча чегараларда қабул қилиниши лозим. Польша маҳсулотлари фақат Польша-Беларусь чегарасидагина ўтказилмаяпти", - дея қайд этади нашр.

 Аввалроқ Александр Лукашенко Беларусь Украина, Литва ва Польша билан чегараларини ёпишини эълон қилганди.

Мавзуга оид