Ўзбекистонга хориждан 230,6 минг дона телевизор ва унинг қисмлари импорт қилинди
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатга қиймати 5,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 230,6 минг дона телевизор ва унинг қисмлари импорт қилинган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил телевизор ва унинг қисмлари импортига 2,8 млн. AҚШ доллари кам сарфланган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 26та давлатдан телевизор ва унинг қисмлари импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (3,2 млн.), Корея (820 минг), Қозоғистон (435,6 минг) ва 87 минг AҚШ доллари билан Германияни кўриш мумкин.
Маълумот ўрнида, мамлакатда 2019 йилда қиймати 946,3 млрд. сўмлик 951 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид

15:29 / 05.04.2025
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2 фоизга кўпайди

16:11 / 27.03.2025
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича дунёда 64-ўринни эгаллади

21:58 / 25.03.2025
Ўзбекистон бренди дунё давлатлари орасида 55-ўринда қайд этилди

16:53 / 24.03.2025