Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат режимини узайтирди
Мамлакатда фавқулодда ҳолат режими олтинчи марта узайтирилмоқда.
Таиланд коронавирус тарқалиши хавфи сабабли киритилган фавқулодда ҳолат режимини 31 октябргача узайтирди.
«Бу фавқулодда ҳолат режимининг олтинчи марта узайтирилиши. Дунёдаги эпидемиологик вазият яхшиланмагани сабабли ушбу қарор қабул қилинди: 33 миллиондан ортиқ киши касалланди, миллиондан ортиқ киши вафот этди», — деди мамлакат коронавирусга қарши курашиш бўйича миллий маркази вакили Тхависин Висануйотхин.
Қайд этилишича, Таиланд ҳукумати инфекцияга қарши курашиш чоралари бўйича қарор чиқаришда бюрократик жараёнларга дуч келмаслиги учун фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда касалланганлар сони 3,5 минг нафардан ошган, 59 киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
19:45 / 28.04.2025
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:02 / 18.04.2025