Жаҳон | 00:13 / 29.09.2020
26418
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича статистикага шубҳа билдирди

ЖССТ вакили коронавирус юқтириш оқибатида содир бўлган ўлимларнинг ҳаммаси ҳам қайд этилмаётганлигини тахмин қилди.

Фото: Getty Images

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича статистикага шубҳа билдирди.

Унинг сўзларига кўра, вирусдан ўлим бўйича расмий рақамлар ҳақиқий кўрсаткичга нисбатан паст. У коронавирус юқтириш оқибатида содир бўлган ўлимларнинг ҳаммаси ҳам қайд этилмаётганлигини тахмин қилди. Шунингдек, ЖССТ вакили бошқа касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар ҳам коронавирусга боғланмаётганлигини қайд этди.

Аввалроқ Райан дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони икки миллионга етиши мумкинлигини айтганди. Унинг  таъкидлашича, тўққиз ой ичида бир миллион киши коронавирус инфекциясидан вафот этган. Унинг қўшимча қилишича, вакцина яратилишига тўққиз ой керак бўлади ва бу вақт ичида яна бир миллион киши вафот этиши мумкин.

Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 33,4 миллиондан ошган, 1 миллиондан ортиқ киши вафот этган.

Мавзуга оид