Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ХМТнинг Женева конвенциясини ратификация қилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Халқаро меҳнат ташкилотининг 1952 йилдаги (қайта кўриб чиқилган) оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги 183-сонли Конвенциясини (Женева, 2000 йил 30 май) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан Халқаро меҳнат ташкилотининг 1952 йилдаги (қайта кўриб чиқилган) оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги 183-сонли Конвенциясини (Женева, 2000 йил 30 май) ратификация қилиш мўлжалланмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг учта конвенциясини ратификация қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинганди.
Булар – «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда ишчиларга компенсация тўлаш тўғрисида», «Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 1952 йилдаги конвенцияни қайта кўриб чиқиш тўғрисида» ва «Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш асослари тўғрисида»ги конвенциялар.
Мавзуга оид
23:46 / 27.05.2025
Депутатлар Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилишини маъқуллади
10:45 / 13.03.2025
Ўзбекистоннинг Орхус конвенциясига қўшилиши тўғрисидаги қонун имзоланди
09:01 / 21.06.2024
Ўзбекистон ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятлар тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди
18:59 / 07.06.2024