Спорт | 17:26 / 30.09.2020
6564
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» яна бир ҳимоячи сотиб олди

«Манчестер Сити» «Бенфика» ҳимоячиси Рубен Диашни сотиб олганини эълон қилди.

Инглиз клуби матбуот хизматининг ёзишича, 23 ёшли португал билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди. Футболчи янги жамоасида 3-рақамда ҳаракат қилади.

Аввалроқ «шаҳарликлар» химоячи учун 68 млн евро тўлашгани хабар қилинганди. Ўз навбатида «Бенфика» «Сити»дан 15 млн евро эвазига Николас Отамендини сотиб олди.

Диаш ўтган мавсумда Португалия чемпионатида 33та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.

Мавзуга оид