Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон парламенти спикери шошилинч ташриф билан Тоғли Қорабоғга келди
Қайд этилишича, Арманистон ва Тоғли Қорабоғ депутатлари ҳарбий, сиёсий ва дипломатик вазият бўйича фикр алмашган.
Арманистон парламенти раиси Арарат Мирзоян бошчилигидаги делегация шошилинч ташриф билан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасига борди, деб хабар берди Арманистон парламенти матбуот хизмати.
"Мирзоян ташриф доирасида ҳамкасби Артур Товмасян билан алоҳида суҳбатлашди, сўнгра учрашув кенгайтирилган таркибда давом эттирилди", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Арманистон ва Тоғли Қорабоғ депутатлари ҳарбий, сиёсий ва дипломатик вазият бўйича фикр алмашган.
Аввалроқ АҚШ, Россия ва Франция президентлари - Доналд Трамп, Владимир Путин ва Эммануэл Макрон қўшма баёнотда Арманистон ва Озарбойжон раҳбарларини Тоғли Қорабоғ бўйича музокараларни ҳеч қандай шартларсиз қайта бошлашга чақирганди.
Президентлар, шунингдек, Тоғли Қорабоғ можаросида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ низосини бартараф қилиш бўйича музокараларни бир томонлама тартибда ўтказиб бўлмаслигини айтди.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025