Жамият | 10:54 / 05.10.2020
6840
2 дақиқада ўқилади

Боламнинг оғир дардини ўзимга олсам эди – 2 ёшли Абдураҳмон кўмакка муҳтож

 Ургутлик Абдураҳмон Баҳодиров эндигина 2 ёшга кирган. Шу ёшидаёқ жуда жиддий синовга учраган – буйрак саратонидан азият чекмоқда. Гўдакнинг ёшгина жонини қутқариб қолиш йўли бор.

– Ўғлимга ёпишган бу дард ҳақида эшитганимизда ҳатто ишонмагандик. Рак дегани одатда ёши катта одамларда аниқланарди. Аммо мурғак гўдаклар ҳам бу касалликка чалинаркан. Ўғлимга “Икки тарафлама нефробластома” ташхиси қўйилган, – деди биз билан суҳбатда Абдураҳмоннинг отаси Абдусаттор Хуррамов.

Боламнинг оғриқларидан ўзим минг карра кўпроқ азобланаман. Қани энди имкон бўлсаю ўғлимнинг оғир дардини ўзимга олсам эди...

Абдураҳмоннинг дардига шифо топишнинг ягона йўли буйрак кўчириш экан. Бу операцияни Ҳиндистонда қилдирадиган бўлдик. Биз боғланган клиника жарроҳлик амалиётини 14 минг долларга баҳолади. Ўзимиз ҳам ҳаракат қилиб, бу маблағнинг анча қисмини тўплаб қўйдик. Лекин боламнинг аҳволи оғирлашиб бораяпти, операцияни тезлаштириш керак. Иложсизликдан меҳрибон халқимизга мурожаат қилишга мажбур бўлаяпман. Сахий инсонларнинг кўмагига муҳтожман, – дейди ота кўзида ёш билан.

Абдураҳмон Баҳодировга оид маълумотлар:

Uzkard (klik, payme): 8600041742815104 (Агробанк, отаси Абдусаттор Хуррамов номида)

Viza: 4231200007820094 (бобоси Баҳодир Худойшукуров номида)

Сбербанк: 4276510014065178 (қариндоши Орзимурод Тошпўлатов номида)

Телефон: +998996018561 (отаси)

 Азиз саховат эгалари! Сизнинг ёрдамга узалган қўлларингиз кўплаб юртдошларимизнинг дардига малҳам бўлган. Абдураҳмон болажонимиз ҳам дуоларингиз ва оз бўлсада атаганингиз билан соғайиб кетади албатта. Чунки унинг кўзлари яшаш умиди билан порлаб турибди...

 Аброр Зоҳидов.

Мавзуга оид