Фан-техника | 15:21 / 05.10.2020
4612
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича смартфонларга энг кўп кўчириб олинган илова TikTok бўлди

Ёшлар орасида оммабоп бўлган TikTok кўчириб олишлар сони бўйича Google Play ва App Store дўконларида биринчи ўринни эгаллади.

Фото: iStock

2020 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, дунёда смартфонларга энг кўп ўрнатилган илова TikTok бўлди. Бу ҳақда энг оммабоп иловалар рейтингини тузган SensorTower таҳлилчилари маълум қилди.

Ёшлар орасида оммабоп бўлган ушбу илова кўчириб олишлар сони бўйича Google Play ва App Store дўконларида биринчи ўринни эгаллади.

Android фойдаланувчилари орасида иккинчи ва учинчи ўринларга Facebook ва Zoom жойлашди. iPhone ва iPad эгалари эса кўпроқ Zoom ва YouTube иловаларини кўчириб олишган.

Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли TikTok қисқа видеороликлар сервиси АҚШ ҳукумати босими остида қолган. Иловани Oracle корпорацияси сотиб олмоқчи, акс ҳолда АҚШ ҳудудида унинг фаолияти тақиқланади. Ҳозирда Ҳиндистон мамлакат ҳудудида ушбу иловадан фойдаланишни тақиқлаган.

Мавзуга оид