Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия чегараларини ёпиши мумкинлиги тўғрисидаги хабар рад этилди
Аввалроқ ОАВда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони ўсаётганлиги сабабли Россия чегараларини ёпиши муминлиги билдирилганди.
Россияда чегараларни ёпиш ва авиақатновларни чеклаш режалаштирмаяпти. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штабга асосланиб ТАСС хабар берди.
"Тезкор штаб чегараларни ёпиш ва авиақатновларни чеклаш бўйича қарор қабул қилишни режалаштирмаяпти", - деб маълум қилган штаб.
Аввалроқ ОАВда ижтимоий сиёсат бўйича федерация кенгаши қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Валерий Рязанскийнинг сўзлари келтирилиб, коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони ўсаётганлиги сабабли Россия чегараларини ёпиши муминлиги билдирилганди.
Рязанскийнинг ўзи чегараларни ёпиш энг сўнгги чора бўлиб, бунга ҳозирча зарурат йўқлигини айтган.
"Чегараларни ёпиш – энг сўнгги чора, бунга ҳозирча зарурат йўқ. Жамоат транспортида профилактика чораларини кучайтириш лозим", - деган у.
Оператив штаб маълумотига кўра, сўнгги бир кунда Россияда 10 499та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Москвада 3327та янги ҳолат аниқланган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025