Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эроннинг 18 банкига қарши санкциялар киритди
АҚШ Эроннинг 18та банкини санкциялар рўйхатига киритди.
Санкциялар остига тушган банклар орасида Amin Investment Bank, Bank Keshavarzi Iran, Bank Maskan, Iran Zamin Bank ва бошқа банклар бор. АҚШ молия вазирлиги ушбу банкларни Эрон ҳукуматининг “ғаразгўй фаолиятини” молиялаштиришда айблаган.
“Эрон террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватлашни ва ўз ядровий дастурини тўхтатмагунча, санкциялар давом этади”, деб айтган АҚШ молия вазири Стивен Мнучин.
Сентябрь охирида АҚШ Эрон мудофаа вазирлигига қарши санкциялар киритганди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео таъкидлаганидек, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши қурол эмбаргосини тикловчи фармонни имзолаган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025