Жаҳон | 19:46 / 08.10.2020
8968
2 дақиқада ўқилади

Беларусь ИИВ Тихановскаяни қидирувга берди

Тихановская аввалроқ Россия ИИВ томонидан қидирувга берилганди.

Фото: DW

Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская ушбу мамлакат ҳудудида давлатлараро қидирувга берилди. Бу ҳақда Беларусь ИИВ матбуот котиби Ольга Чемоданова маълум қилди.

"Тихановскаяга нисбатан давлатлараро қидирув эълон қилинганини тасдиқлайман. Аммо қандай иш доирасида қидирувга берилганини Беларусь Республикаси тергов қўмитасидан аниқлашингиз мумкин", - деди у.

 Тихановская аввалроқ Россия ИИВ томонидан қидирувга берилганди. Адвокат Дмитрий Аграновскийнинг айтишича, бу Иттифоқ давлати доирасидаги оддий жиноят-ҳуқуқ амалиётидир.

Тихановская Беларусда ўтган президент сайловларида иштирок этиб, 10 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган. Сайловларда эса амалдаги президент Александр Лукашенко ғолиб деб эълон қилинганди.

Тихановская сайловлар натижаларидан норози бўлиб, марказий сайлов комиссиясига шикоят аризаси топширган. 11 августда эса Литва ташқи ишлар вазири Линас Линкявичюс Тихановская Литвада эканини маълум қилган. Унинг ишончли вакили Ольга Ковалькова таъкидлаганидек, Тихановскаяни Беларусдан расмийлар олиб чиққан ва унда бошқа танлов бўлмаган.

Тихановская ташаббуси билан мухолифатнинг мувофиқлаштириш кенгаши ташкил этилгани билан боғлиқ ҳолда Беларусда унга қарши жиноий иш қўзғатилган. 

Мавзуга оид