Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:34 / 10.10.2020
42916
1 дақиқада ўқилади
Жиззах ва Қашқадарёда биринчи қор ёғди
Зомин тумани ва Деҳқонобод туманининг “Ойбек” қишлоғида биринчи қор ёғди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Жиззах вилояти Зомин туманида қор ёғгани ҳақида суратлар жойлади.
Куни кеча Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод "Ойбек" қишлоғида ҳам қор ёғгани айтилмоқда.


Аввалроқ Гидрометеорология хизмати маркази 10 октябрь куни республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туриши ҳақида хабар берган эди.
“Тоғ олди ва тоғ ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади”, - деб хабар берган эди Гидрометеорология хизмати.

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Қамчиқ довонида ҳам қор ёғган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025