Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг электроника ишлаб чиқарувчи энг қиммат компанияси маълум қилинди
Huawei корпорацияси Хитойда маиший электроника ишлаб чиқарувчи йирик компанияларнинг 2020 йилги рейтинги етакчисига айланди. Рейтинг компанияларнинг бозор қиймати ҳисобга олинган ҳолда тузилган. Унга кўра, Huawei капиталлашуви 1,1 трлн юанни (163,8 млрд доллар) ташкил қилади.
“2019 йилга нисбатан компаниянинг бозор қиймати 100 млрд юанга (14,89 млрд доллар) камайди. Бу АҚШ санкциялари сабабли юз берди, улар натижасида компания кўплаб қийинчиликларга учради”, дейилган рейтингга берилган изоҳда.
Рейтингнинг етакчи бешталиги қуйидагича кўриниш олган:
1. Huawei (163,8 млрд доллар)
2. Xiaomi (64,65 млрд доллар)
3. VIVO (26,07 млрд доллар)
4. OPPO (25,32 млрд доллар)
5. DJI (14,88 млрд доллар).
2019 йилда АҚШ Huawei’ни санкциялар рўйхатига киритган. АҚШ раҳбариятининг фикрича, Huawei қурилмалари Хитой фойдасига жосуслик қилишда қўлланади. Санкциялар доирасида АҚШ компанияларига Huawei ва унинг бўлинмаларига АҚШ ҳукумати рухсатисиз технологиялар ва бутловчи қисмлар сотиш тақиқланган. 2020 йил августида АҚШ Huawei’га қарши санкцияларини кенгайтирган.
Мавзуга оид
16:49 / 20.04.2025
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025