Жаҳон | 20:00 / 14.10.2020
13245
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус эшитиш қобилияти узоқ муддатга йўқолишига олиб келиши мумкин

Коронавирус билан касалланган британиялик 45 ёшли эркак эшитиш қобилиятини тўлиқ йўқотди. Шифокорларнинг фикрига кўра, бу амалиётдаги биринчи ҳолат. 

Баъзан вирусли инфекция келтириб чиқарадиган асоратлар қаторига кутилмаган ҳолатда эшитиш қобилияти йўқолиши ҳам киради, аммо бу коронавирус ҳолатида ҳали тиббий амалиётда қайд этилмаган. 

Шу билан бирга, мутахассис-оториноларингологлар стероидларни ўз вақтида қўллаш орқали эшитиш қобилиятини йўқотишнинг олдини олиш мумкинлигини таъкидлашмоқда. 

Қулоқда шовқин кўтарилиши огоҳлантирувчи белгидир
Астмадан азият чекувчи бемор Лондон касалхоналаридан бирига Covid-19 аломатлари билан олиб борилди ва нафас олишда қийинчиликлар туфайли реанимацияга ётқизилди.

Синовлар вирус ташхисини тасдиқлади ва бемор сунъий нафас олиш мосламасига уланди. Унга бир неча дорилар буюрилган, шунингдек, қон қуйилган. Сўнгра у тузала бошлаган ва 30 кундан кейин сунъий нафас олдириш аппаратидан узилган. 

Бироқ, реанимациядан чиққанидан бир ҳафта ўтгач бемор қулоқларида шовқин ҳис қила бошлайди, кейинчалик чап қулоғи эшитмай қолади.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, эшитиш қобилияти йўқолиши, ё асаб ё ўрта қулоқ ёхуд иккисининг ҳам шикастланиши натижасидир, на яллиғланиш ва на эшитиш каналининг тиқилиб қолиши сабаб сифатида кўрсатилган.

Шифокорлар бу каби шикастланишнинг ягона эҳтимолий сабаби Covid-19 эканлигини таъкидлашмоқда.

Стероид таблеткалари ва инъекцияларидан сўнг, эшитиш қобилияти қисман қайтган, аммо тўлиқ тикланишнинг иложи бўлмаган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, вирус сиртидаги рецепторлари туфайли ўпка ҳужайраларининг айрим турларига кириб, уларни зарарлаши мумкин. 

Худди шу рецепторлар ўрта қулоқни қоплаган ҳужайралар юзасида ҳам жойлашган. 

Шу сабабли, энди шифокорларга коронавирус билан оғриган беморларда кузатилаётган эшитиш муаммоларига алоҳида эътибор қаратиш ва у тўсатдан йўқолган тақдирда, эшитиш қобилияти узоқ муддатга йўқолишининг олдини олиш учун беморни зудлик билан тегишли мутахассисларга йўналтириш тавсия этилади.

Мавзуга оид