Перуда 2 минг йил аввал чизилган улкан мушук тасвири топилди
Археологлар Перунинг жанубий қисмидаги Наска платосида олиб борилган қазишма ишлари давомида улкан мушук тасвирига дуч келди. Геотасвирнинг узунлиги 37 метрга етади, унинг ёши 2 минг йилга тенглиги айтилмоқда.
Тоғ ёнбағрига чизилган тасвирда мушукнинг чап ёни билан ётганини кўриш мумкин. Перу Маданият вазирлиги хабарига кўра, улкан тасвир кузатув майдончасини қайта тиклаш ишлари давомида топилган ва табиий эрозия туфайли йўқолиб кетиш хавфи остига келиб қолган.
Тасвир чизилиш услубига кўра маҳаллий маданиятда мушукларнинг расмлари жуда машҳур бўлган қадимий Паракаса даврига тўғри келади. Ушбу тасвир кўпчилиги милоддан аввалги 100-200 йилларга оид ҳисобланадиган Наска платосидаги расмларнинг энг қадимийси бўлди.
Бундан ташқари бир неча ўнлаб километр узунликка чўзилган платода улкан одамлар, ҳайвонлар, ўсимлик ва геометрик шакллар тасвирини кўриш мумкин.
Шунингдек, Наска платосидаги геоглифлар [ерга чизилган тасвирлар] ЮНEСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Мавзуга оид
21:49 / 22.08.2024
Ҳайвон ҳуқуқлари фаоллари «Безори-мушук» зотини бойкот қилишга чақирди
15:30 / 17.06.2024
Перуда 6 магнитудали зилзила юз берди
17:22 / 08.04.2024
Яккабоғда одамларга номаълум ҳайвон ҳужум қилгани айтилди
22:21 / 13.01.2024