Жаҳон | 15:33 / 19.10.2020
5463
2 дақиқада ўқилади

Трампга Байден билан дебатларда рақибининг гапини бўлмаслик тавсия қилинди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси 22 октябрда ўтадиган сайловолди дебатларининг 2-раундида Трампни рақиби Жо Байденнинг гапини бўлмасликка чақирмоқда. 

Фото: Reuters

Axios портали маълумотларига кўра, Трамп ўз рақиби билан осойишта оҳангда гаплашишга, унинг гапини бўлмасликка ва кўпроқ ҳазиллашишга уриниб кўради. Бироқ манбаларнинг таъкидлашича, Трамп Байденнинг ўғли Ҳантерга ҳамла қилишни давом эттириши мумкин.

“Трамп қилиши керак бўлган нарса – одамларга у учун овоз бериш имконини бериш. Биринчи дебатларда у бунинг аксини қилди. Умид қиламанки, президент бунинг уддасидан чиқа олади, чунки унинг қайта сайланиши шунга боғлиқ бўлиши мумкин”, деб айтган Трампга яқин манбалардан бири. 

Манба Трамп биринчи дебатлар бўйича ҳужжатлар билан танишиб чиқмагандек таассурот қолдираётганини таъкидлаган.

АҚШ президенти ёрдамчиларидан бирининг айтишича, агар Трамп биринчи дебатларда Байденга гапиришга, модераторга эса саволлар беришга имкон берганда, унинг рақиби “сафсатабозликка тушиб кетиб, миянғи чолдек кўринган бўларди”. 

Axios ўтказган ҳисоб-китобларга кўра, Трамп 29 сентябрда ўтган дебатларда 71 марта ўз рақибининг гапини бўлган.

Мавзуга оид