Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Hummer Tesla Cybertruck электромобили рақобатчиси бўлади
Hummer EV Edition One учта электромоторга эга (олд қисмида битта ва орқа қисмида иккита). Уларнинг умумий қуввати 1000 от кучидан ортиқроқ. Электромобиль бир марта қувватланиш билан 563 километр йўл босиши мумкин.
General Motors концерни Hummer номини автомобиль бозорига қайтармоқда. Эндиликда у улкан электр пикап сифатида ишлаб чиқарилади.
Hummer EV Edition One учта электромоторга эга (олд қисмида битта ва орқа қисмида иккита). Уларнинг умумий қуввати 1000 от кучидан ортиқроқ. Электромобиль бир марта қувватланиш билан 563 километр йўл босиши мумкин, унинг 10 дақиқалик қуввати 160 километр масофага етади.
Кейинроқ электр пикапнинг учта: мотор қуввати 800 от кучига эга ва 482 километр йўл боса оладиган Hummer EV3x, 625 от кучига эга EV2x ва бир марта қувват олиб 405 километргача юра оладиган EV2 версиялари ишлаб чиқарилади.
Бозорга биринчи бўлиб энг максимал версияси 2021 йилнинг иккинчи ярмида чиқади. Унинг нархи 112 595 долларни ташкил этади. Қолган версиялари эса 2022-24 йилларда чиқиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
21:18 / 17.12.2024
Энергетика вазирлиги қувватлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича топшириқ бермаганини маълум қилди
19:34 / 17.12.2024
Энергетикада янги чеклов. Электромобилларни зарядлаш станциялари ҳам тармоқдан узилмоқда
11:10 / 15.12.2024