Баҳодир Тошматов Хавфсизлик кенгашига ишга ўтказилди
Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Тошматов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ишга ўтказилди. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.
Қайд этилишича, Баҳодир Тошматов Хавфсизлик кенгаши котибининг Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
Баҳодир Тошматов 1964 йилда туғилган, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси, Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясининг Олий академик курсларини тамомлаган.
У 2008−2011 йилларда мудофаа вазири ўринбосари ва биринчи ўринбосари, 2011−2013 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган, 2017 йилнинг августидан Миллий гвардия қўмондони бўлган.
Баҳодир Тошматов шу йил март ойидан президент Давлат хавфсизлик хизматини бошқариб келаётган эди.
Мавзуга оид
23:01 / 26.02.2024
Қўшинларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари жорий этилади
10:19 / 12.01.2024
Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади
16:27 / 17.03.2023
Ўзбекистон ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгашлари ўртасида маслаҳатлашув ўтказилди
16:56 / 08.02.2022