Олимлар биноларни совитувчи бўёқ ишлаб чиқишди
АҚШнинг Пердью университети олимлари биноларни совитишда маблағларни анча тежашга имкон берувчи бўёқ ишлаб чиқишди.
Янги бўёқ ўзи қопланган сиртдан 95 фоиз қуёш нурини қайтара олади.
“Бундай бўёқ у билан бўялган уйни совитади ва шу тариқа уйни ёзда совитишга кетадиган харажатларни камайтиради. Бундай уйда кондиционерни камроқ ёқишга тўғри келади”, деб таъкидлашмоқда олимлар.
Уларнинг айтишича, бундай хоссага эга бўёқлар аввал ҳам тақдим этилган, бироқ улар қуёш нурларини камроқ даражада қайтарган.
Бўёқ таркибида нисбатан арзон ва ультрабинафша нурларни камроқ ютувчи кальций карбонатдан иборат тўлдиргич ва кальций карбонатнинг турли ўлчамдаги зарралари бор. Бу зарралар қуёш нурини яхши қайтаради ва салқинликни узоқ вақт сақлайди.
Олимлар янги бўёқни икки кун давомида очиқ ҳавода синовдан ўтказишган ва у билан қопланган материал атроф-муҳит ҳароратидан 1,7 даража совуқроқ бўлганини аниқлашган. Тунги вақтда эса ушбу материал атроф-муҳит ҳароратидан 10 даража совуқроқ бўлган.
Мавзуга оид
21:33 / 28.05.2020
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
07:06 / 24.04.2020
Трамп коронавирусни қуёш нури билан даволашни таклиф қилди
10:39 / 27.04.2018
Таъмирлаш ишларини бошламоқчимисиз? Фақат Atlas ва Artek лок-бўёқ маҳсулотлари!
11:14 / 17.04.2018