АҚШ президенти сайловида 70 миллиондан ортиқ америкалик овоз бериб бўлди
Таҳлилчилар фикрича, муддатидан аввал овоз берувчиларнинг кўплиги ўз тарафдорларини аввалдан овоз беришга чақирган Жо Байден фойдасига хизмат қилади.

Фото: AP
Президент сайлови ўтказилишига бир ҳафта қолганида 70 миллиондан ортиқ америкалик муддатидан аввал овоз бериб бўлди. Бу ҳақда Флорида штати университети профессори Майкл Макдональд раҳбарлигидаги United States Elections Project лойиҳасида маълум қилинди.
28 октябрь ҳолатига кўра, қарийб 70,5 миллион сайловчи муддатидан аввал овоз берган. Бу 2016 йилда бўлиб ўтган сайловда қатнашган жами сайловчиларнинг ярмини ташкил этади. Ўшанда 138,8 миллион киши овоз берганди.
Лойиҳада берилган маълумотга кўра, муддатидан аввал овоз беришда республикачиларга нисбатан демократик партия аъзолари кўпроқ қатнашган.
Dpa агентлигининг таҳлилчилар фикрига таяниб қайд этишича, муддатидан аввал овоз берувчиларнинг кўплиги ўз тарафдорларини аввалдан овоз беришга чақирган Жо Байден фойдасига хизмат қилади. Дональд Трамп эса аксинча, муддатидан аввал овоз бериш сайлов натижаларини сохталаштиришда қўл келиши мумкинлигини айтганди.
АҚШда президент сайлови 3 ноябрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

16:34
Яман ҳусийлари Трампни ёлғончиликда айблади

12:10
ЕИ АҚШ товарларига 100 млрд евролик янги божларни тайёрлаяпти

23:08 / 06.05.2025
АҚШ ва Ғарбий Европа аҳолисининг қарийб ярми Россия туфайли учинчи жаҳон уруши бошланишини кутмоқда

21:56 / 06.05.2025