АҚШда хурракка қарши дори ишлаб чиқилди
Америкалик олимлар хурракка қарши янги дори ишлаб чиқишди. Дори хурракка сабаб бўлувчи омил – уйқуда нафас олиш тўхташиши симптомларини енгиллаштиради.
Уйқуда нафас олиш тўхташи кучли хуррак отиш ва узуқ-узуқ нафас олишни келтириб чиқаради. Касалликнинг оғир шаклларида уйқу ҳар 2 дақиқада бузилиши мумкин. Ушбу касаллик 40 ёшдан катта эркакларда учрайди.
Одатда, ушбу касалликдан даволаниш турмуш тарзини ўзгартиришни ўз ичига олади. Бу вазн ташлаш, спиртли ичимликлар ичишни камайтириш, ёнбош билан ухлаш ва нафас йўлларида доимий ижобий босимни ҳосил қилувчи қурилмани қўллашни назарда тутади. Бироқ олимларнинг таъкидлашича, 30 фоиздан кўпроқ одамлар бу тавсияларга амал қилмайди.
Янги дорининг кечқурун бир донадан қабул қилиниши уйқуда нафас олиш тўхташи симптомларини 74 фоизга енгиллаштиради. Шартли равишда AD109 деб номланган ушбу дори таблеткаси бошқа бир жуфт дорини ўз ичига олади: атомоксетин ва оксибутинин. Олимларнинг таъкидлашича, бу дорилар касалликни даволашда ёрдам беради.
2018 йилда Бостон ва АҚШнинг бошқа шаҳарларидаги шифохоналарда ўтказилган тадқиқот давомида хуррак отишдан азият чекувчи 20 киши атомоксетин ва оксибутининни бир вақтда қабул қилганидан бир кун кейиноқ дорилар кучли самара бергани аниқланган. Олимларнинг таъкидлашича, бунинг натижасида баъзи беморларда нафас олиш бузилиши бир соатда 30тадан 7тагача камайган.
Эндиликда АҚШнинг Apnimed фирмаси бу икки дорини бир капсулага бирлаштириб, унинг клиник синовларини бошламоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024