Жаҳон | 08:50 / 30.10.2020
5436
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Walmart дўконларида қурол сотиш тўхтатилди

Дунёдаги энг йирик супермаркетлар тармоғини бошқарувчи Walmart компанияси раҳбарияти Филадельфиядаги тартибсизликлар ортида АҚШдаги дўконларида ўқотар қурол ва патронлар савдосини вақтинча тўхтатди.   

Фото: Bloomberg

The Wall Street Journal нашрининг маълум қилишича, АҚШда Walmart’нинг 4,7 мингга яқин дўкони бор ва улардан ярмида қурол сотилади.

“Компания ушбу қарорини қўшимча эҳтиёт чоралари қабул қилиши билан тушунтирди. Раҳбариятда ушбу тақиқлов қачонгача амал қилишига аниқлик киритилмади”, – деб айтилган хабарда. 

26 октябрда Филадельфияда полициялар томонидан афроамерикалик Уолтер Уоллес отиб ташланди. Бу воқеа шаҳарда оммавий тартибсизликлар бошланишига сабаб бўлди. 29 октябрга ўтар кечаси Филадельфияда комендантлик соати киритилган, бироқ у бузилган. Шаҳар раҳбарияти маълумотларига кўра, полиция 40 кишини қўлга олган. Уларга полициячиларга ҳужум қилиш, талон-торожлик қилиш, автомобилларни олиб қочиш ва ҳокимият вакилларига бўйсунмаслик айбловлари қўйилмоқда. Тўқнашувлар вақтида 57 полициячи жабрланган.   

Мавзуга оид