Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
2020 йил 29 октябрь куни Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Қадамбой Султонов мамлакатнинг Эстониядаги биринчи фавқулодда ва мухтор Элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида ишонч ёрлиқларини топширди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Эстония президенти Керсти Калюлайдга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими давлат раҳбарининг «Кадриорг» саройида бўлиб ўтди. Протоколга мувофиқ саройнинг кириш қисмида Ўзбекистон байроғи кўтарилди, ҳарбий оркестр ижросида мамлакат мадҳияси янгради ва элчи Эстония раҳбарининг фахрий меҳмонлари китобига ёзув қолдирди.
Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида Керсти Калюлайд Эстония президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш, жамиятни демократлаштиришга қаратилган фаол равишда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга катта аҳамият беришини таъкидлади.
Шунингдек, у Тошкентнинг Марказий Осиёда дўстона муносабатларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги тинчлик жараёнидаги Ўзбекистоннинг муҳим роли, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига қизиқиш билдирди.
Томонлар Ўзбекистон ва Эстония халқлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашдилар, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
13:17 / 19.05.2025
Эстония Россияни нефть танкерини қўлга олганликда айблади
15:19 / 16.05.2025
Эстония Россияни мамлакат ҳаво ҳудудини бузганликда айблади
21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
19:12 / 23.04.2025