Жамият | 21:53 / 02.11.2020
14862
2 дақиқада ўқилади

Юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тартиби эълон қилинди

ОТМга «юриспруденция» йўналиши бўйича топшириб, тестда максимал баллнинг камида 60 фоизини тўплаган абитуриентлар юридик техникумларда контракт асосида ўқиши мумкин бўлади.

Фото: hudud24.uz

Ҳукумат қарори билан, Адлия вазирлиги қошидаги юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.

Қарор билан юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Унга кўра, юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида, қабул параметрларига мувофиқ тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Қуйидагилар юридик техникумларга кириш имтиҳонларисиз, тўлов-контракт асосида қабул қилинади:

  • Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни 56 ва ундан юқори натижалар билан тамомлаган битирувчилар;
  • республика ОТМларида «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича тест синовларида умумий баллнинг 60 ва ундан юқори фоизини тўплаган абитуриентлар.

Қуйидаги тоифалар кириш синовларидан муваффақиятли ўтган тақдирда грант асосида ўқишга қабул қилинади:

  • кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган абитуриентлар;
  • «Меҳрибонлик уйи» ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
  • I гуруҳ ногиронлиги бўлган, шу жумладан кўзи ожиз абитуриентлар.

Кириш синовлари 25–30 августда қуйидаги шаклда ўтказилади:

  • Ўзбекистон фуқаролари учун – тест синовлари;
  • хорижий фуқаролар учун – оғзаки суҳбат;
  • кўзи ожизлар учун – танлов асосида.

Тест синовларини Давлат тест маркази ўтказади. Қабул учун ҳужжатларни қабул қилиш:

  • давлат хизматлари марказлари;
  • ягона интерактив давлат хизматлари портали;
  • Давлат тест маркази расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Мавзуга оид