Самарқандда давлат дастури ижроси бўйича жамоатчилик мониторинги ўтказилди
Самарқанд вилоятида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Конрад Аденауэр номидаги Германия халқаро жамоат фонди вакиллари ва Бизнес-омбудсман ташаббуси билан жамоатчилик мониторинги ўтказилмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири.

Фото: KUN.UZ
Жамоатчилик назорати давлат дастурларининг ижроси нечоғлик таъминланаётгани, амалга оширилиши, эришилган ижобий натижалар ҳақидаги маълумотларни кенг омма ва халқаро ҳамжамиятга етказиш, кузатилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилган. Шунингдек, мониторинг натижалари бўйича таҳлилий ахборот Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилиши кўзда тутилган.
Мониторинг давомида давлат дастури ижроси юзасидан ижтимоий ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари қурилиш ишлари, инвестиция дастури доирасида барпо этилаётган объектларда шу кунга қадар бажарилган ишлар билан танишилди. Хусусан, инвестиция дастури асосида қурилаётган «Family Park» савдо ва кўнгилочар маркази-муз саройи, IT-park, Самарқанд шаҳридаги Орзи Маҳмудов кўчасида амалга оширилган ишлар, вилоятдаги профессионал таълим муассасаларида яратилган шароит ва машғулотлар жараёни, Ипак йўли туризм халқаро университетининг фойдаланишга топширилган янги корпуси, Самарқанд шаҳри ва Жомбой туманидаги арзон уй-жойлар қурилиши кўздан кечирилди.
Мониторинг тадбирлари давомида аниқланган айрим камчиликлар юзасидан тегишли ташкилот ва мутасаддиларга таклиф ҳамда тавсиялар берилди. Хусусан, Жомбой туманида олдинги касб-ҳунар коллежи ўрнида қайта ташкил қилинган 2-касб-ҳунар мактабида очилган айрим йўналишлар учун зарур бўлган жиҳозлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Бундан ташқари, туманда қурилаётган кўп қаватли уйлар кўздан кечирилганда, қурувчилар томонидан камчиликларга йўл қўйилганлиги, уларни бартараф этиш кераклиги мутасаддиларга тушунтирилди.
Самарқанд вилоятида маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлар иштирокида қурилаётган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, турар жойи мавжуд бўлмаган оилаларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул фойдаланиш учун беришга мўлжалланган уйларни барпо этиш тажрибаси мониторинг гуруҳи томонидан маъқулланди. Ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Мавзуга оид

14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган

12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди

10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди

13:52 / 09.03.2025