Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Трамп президентлик учун курашни давом эттиришини маълум қилди
Трамп жамоаси айрим штатларда овозларни қайта ҳисоблашни талаб қилмоқчи, айрим штатларда эса судга мурожаат қилиниши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп курашни давом эттириш ниятида ва сайловчиларнинг овозлари тўғри ҳисобланишига ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Оқ уйнинг миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Лоуренс Кадлоу CNBC телекомпаниясига берган интервьюсида айтди.
“Бугун эрталаб президент билан қисқача гаплашдим ва у курашни давом эттириш ҳамда сайлов бюллетенлари керакли тарзда ҳисоблаб чиқилишига эришиш ниятида”, - деди у.
Ҳокимиятнинг тинч йўл билан топширилиши тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Лоуренс Кадлоу "ҳокимият тинч йўл билан" топширилишини таъкидлади.
"Бу – дунёдаги буюк мамлакат, энг буюк демократия. Биз қоида бўйича ҳаракат қиламиз ва президент ҳам бунга амал қилади", деди у.
Трамп жамоаси айрим штатларда овозларни қайта ҳисоблашни талаб қилмоқчи, айрим штатларда эса судга мурожаат қилиниши мумкин. Амалдаги президент Висконсиндаги овозлар қайта ҳисобланишига эришиш ниятини билдирган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025