Дунё етакчилари Байденни сайловда ғалаба қозонгани билан табрикламоқда
Лондон мэри Содиқ Хон, Байден ва Ҳаррис ғалабага муносиб эканлигини ва «деворлар эмас, кўприклар қуришга қайтиш вақти келганлиги»ни қайд этди.
Америка оммавий ахборот воситалари Жо Байденни АҚШнинг янги президенти деб эълон қилди. Овозларни ҳисоблаш давом этмоқда. Дональд Трамп сайлов «ҳали якунланмагани», Байденнинг ғолиб деб эълон қилиниши ёлғон эканлигини айтди.
Хориж сиёсатчилари Байденни ғалаба билан табриклашни бошлаб юборишди.
Уни биринчилардан бўлиб Канада бош вазири Жастин Трюдо қутлади.
«Жо Байден ва Камала Ҳаррисни муборакбод этаман. Мамлакатларимиз — яқин дўстлар ва иттифоқчилар. Биз дунё саҳнаси учун ўзига хос муносабатларга эгамиз. Ҳамкорликда ишлаш ва бу муносабатларни ривожлантириш имкониятини сабрсизлик билан кутмоқдаман», — деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Франция президенти Эмманюэл Макрон «америкаликлар ўз президентларини танлаганликлари»ни қайд этаркан, Байден ва Ҳаррисни қутлади ҳамда уларни “биргаликда ишлаш”га даъват этди.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўз табригида АҚШнинг муҳим иттифоқчи эканлигини таъкидлади ва иқлим ўзгаришидан тортиб савдо ва хавфсизликкача бўлган умумий устувор йўналишларда ҳамжиҳатликда ишлашни кутаётганлигини билдирди.
Молдова собиқ бош вазири Влад Филат Facebook саҳифасида АҚШнинг янги президенти Молдова республикасининг дўсти эканлигини таъкидлади.
«Сайёрани тутиб турган бир неча кунлик зўриқишдан сўнг Жо Байден АҚШнинг 46-президентига айланди», — деб ёзди сиёсатчи
Греция ҳукумати раҳбари Кириакос Мицотакис Байденни ҳақиқий дўст деб атади ва унинг даврида Вашингтон билан Афина ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Лондон мэри Содиқ Хон, Байден ва Ҳаррис ғалабага муносиб эканлигини ва «деворлар эмас, кўприклар қуришга қайтиш вақти келганлиги»ни ёзди.
Байденни шунингдек, Германия канцлери Ангела Меркел, Фижи бош вазири Фрэнк Мбаинимарама, Париж мэри Анн Идальго ва Европарламент вице-президенти Отмар Карас табриклаган.
Мавзуга оид
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
21:08 / 14.11.2024
Президентлар учрашуви: Байден ва Трамп Оқ уйда икки соат гаплашди
09:40 / 14.11.2024
Байден Трампга: Украинани қўллаб-қувватлаш АҚШ манфаатларига жавоб беради
21:45 / 13.11.2024