Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Сан-Франциско кўчаларида ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказади
Шу вақтга қадар ҳайдовчисиз автомобилларни фақат кичик шаҳарларда синашга рухсат берилганди.
General Motors Сан-Франциско кўчаларида мутлақо автоном автомобилларни синовдан ўтказади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Компаниянинг ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича бўлинмаси бўлган Cruise Калифорния транспорт департаментидан ҳайдовчисиз автомобилларни шаҳар муҳитида синовдан ўтказишга рухсат олди. Илгари ҳайдовчисиз автомобилларда зарурат туғилганида уни назорат қилиш учун ҳайдовчи ҳам ўтириши лозим эди.
Яқин вақт ичида бир нечта ҳайдовчисиз автомобилни синовдан ўтказишни бошлаш режалаштирилган. Шу тарзда Cruise ҳайдовчисиз автомобиллари АҚШнинг йирик кўчаларида пайдо бўладиган биринчи компанияга айланади. Шу вақтга қадар бундай автомобилларни фақат кичик шаҳарларда синашга рухсат берилганди.
“Йил охиригача Сан-Франциско кўчаларига ҳайдовчисиз автомобилларимизни жўнатамиз – бензинсиз ва ичида ҳайдовчи бўлмаган автомобилларни”, деди Cruise бош директори Ден Амманн.
Мавзуга оид
18:59 / 10.05.2024
General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади
17:13 / 07.02.2022
General Motors автоконцерни Spark ишлаб чиқаришни тўхтатади
18:15 / 18.11.2021
Жо Байден янги электрон Hummer'ни ҳайдаб кўрди (видео)
11:50 / 05.11.2021